Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кореядан Фарғона ва Сирдарё ёнғин хавфсизлиги ва тез ёрдам хизмати учун машиналар жўнатиш бошланди
Жанубий Кореядан Ўзбекистоннинг Фарғона ва Сирдарё вилоятларига ёнғин хавфсизлиги ва тез ёрдам хизматлари учун туҳфа этилган автомашиналар жўнатила бошланди.

Фото: Dunyo
Автомобиллар Жанубий Кореядан жўнатилди ва Фарғона ҳамда Сирдарё вилоятларига 2023 йилнинг биринчи чорагида етиб келади. Махсус автотранспорт воситалари Ўзбекистон фуқароларининг хавфсизлиги ва фаровонлиги даражасини ошириш учун ишлатилиши режалаштирилган. Жанубий Корея томони ҳар бир автомашина учун техник ходимларни ҳудудларга жўнатиб, автомобиллардан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар беради.
2022 йил август ойида Жанубий Корея ёнғин саноати ассоциацияси, Жанубий Кореянинг TDC Group компанияси ва Корея-Ўзбекистон ишбилармонлар уюшмаси Тошкент ҳамда Фарғона вилоятларига ҳам 6 та махсус ўт ўчириш ва 2 та тез тиббий ёрдам машинаси совға қилди.
Корея-Ўзбекистон ишбилармонлар уюшмаси директорлар кенгаши раиси Эдвард Ким Корея ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, Корея ёнғин саноати ассоциацияси, TDC Group, Eurasia Networks Group компаниялари ва Ўзбекистон элчихонаси билан биргаликда Ўзбекистон қўллаб-қувватлашга муҳтож ҳудудларига ўт ўчириш ва тез тиббий ёрдам машиналарини ўтказиш бўйича ишларни кенгайтириш ва ижтимоий таъминот соҳасини мустаҳкамлаш бўйича ишларни давом эттиришини маълум қилди.
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

09:25 / 28.07.2025
Паркентда Корея андозалари асосида "Чашма" этно қишлоғи ташкил этилди

07:51 / 08.07.2025
Ўзбекистоннинг Кореядаги элчихонаси фахрий маслаҳатчиси тайинланди

11:42 / 03.07.2025
Божхона қўмитаси пул эвазига машиналарни Тожикистонга ўтказиб берган шахсларни фош қилди

22:38 / 10.06.2025