Самарқанд вилояти Иштихон туманида Damas уриб юборган икки киши вафот этган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса 2023 йил 3 январ куни соат 22:30 ларда М-37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши автомобил йўлининг Иштихон тумани ҳудудидан ўтган 51-километрида содир бўлган.
Damas машинаси тартибга солинмаган пиёдалар йўлакчаси олдида йўлни кесиб ўтиш учун турган икки кишини уриб юборган.
Оқибатда оғир тан жароҳати олган иккала пиёда шифохонада вафот этган.







