Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида инвестициялар вазири биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов ва Германия элчиси Тило Клиннер иштирокида икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Ҳужжатлар қаторидан қуйидагилар ўрин олди:

Ўзбекистон ҳукумати ва Германия ҳукумати ўртасида молиявий ҳамкорлик тўғрисидаги битим;

Ўзбекистон ҳукумати ва Германия ҳукумати ўртасида техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битим;

Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда ГФР Иқтисодий ишлар ва иқлим бўйича федерал вазирлиги ўртасида ўзбекистонлик ишбилармон доира вакиллари (раҳбарлар) малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баённома.

Имзолаш маросимида қайд этилганидек, келишувлар амалга оширилиши ГФР молиявий кўмагида икки давлат ўртасида соғлиқни сақлаш, касб-ҳунар таълими, молия сектори ва шаҳар хўжалигини ривожлантириш борасида йўлга қўйилган самарали ҳамкорликни кенгайтиришга имкон яратади.