Ўзбекистондан энг кўп мева ва сабзавот сотиб олган давлатлар орасида Қозоғистон етакчи бўлди
2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон жами 1 миллиард доллар ҳажмидаги мева ва сабзавотларни экспорт қилди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистондан ўтган 11 ой давомида энг кўп мева ва сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган давлатлар рўйхатида Қозоғистон етакчилик қилди.
Унга кўра, Қозоғистонга умумий ҳажми 606,6 тоннага тенг ўзбек мева ва сабзавот маҳсулотларини сотиб олди.
Кейинги ўринларда Россия (512,5 минг тонна), Қирғизистон (146 минг тонна), Хитой (105,6 минг тонна), Покистон (51,5 минг тонна), Афғонистон (34,8 минг тонна), Беларусь (22,8 тонна), Тожикистон (21,5 минг тонна), Туркия (15 минг тонна), Эрон (11 минг тонна), Грузия (105,5 минг тонна), Озарбойжон (8,5 минг тонна), Украина (7,6 минг тонна), БАА (6 минг тонна) ва Германия (3,1) қайд этилган.
Мавзуга оид
17:04 / 11.12.2024
Қозоғистонда куйдирги сабабли чорва учун мажбурий карантин жорий этилди
12:25 / 26.11.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон мавсумий мева-сабзавотларни ўзаро етказиб беради
07:39 / 01.07.2024
Ўзбекистон 5 ойда 420 млн долларлик мева сабзовот экспорт қилди
12:36 / 22.05.2024