Жаҳон | 16:14 / 10.01.2023
16645
5 дақиқада ўқилади

Соледар мудофаасидаги қўмондон ва Херсон атрофидаги артиллериячилар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 320-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россия қуролли кучлари 5 январдан буён Соледарни «кучли даражада штурм» қилмоқда — бу россияликлар учун муҳим оператив мақсад ҳисобланган Бахмут яқинида жойлашган шаҳардир.
  • Украина расмийлари Очаков бўйлаб берилган зарбалар оқибатида 100 дан ортиқ уй шикастлангани, 15 киши яраланганини маълум қилди.
  • Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзоси Ева Меркачеванинг хабар қилишича, Украинадаги уруш учун ёлланган маҳбуслар Владимир Путиннинг махфий фармони билан афв этилган — ва бу улар колонияни тарк этиб, ҳарбий ҳаракатлар ҳудудига йўл олишидан олдин рўй берган.
  • «ДХР» вакиллари Бахмутдан 11 километр масофадаги Бахмутское аҳоли яшаш манзили «озод этилгани» ҳақида хабар берди. Украина томони ҳозирча бу баёнотга муносабат билдирмади.
  • Самара области раҳбарияти Макийивкадаги база ўққа тутилиши оқибатида яраланганларнинг рўйхатини эълон қилмасликка қарор қилди.

Куннинг асосий воқеаси. Соледар учун жанг

«Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси жангчилари Украина армиясининг Соледар шаҳри атрофидаги мудофаа чизиғини ёриб ўтган — Донецк областидаги бу шаҳар Бахмутдан ўн километр масофада жойлашган. «Барчаси буткул вайрон бўлган, шаҳарда ҳаёт аломатлари қолмаган. Ва минглаб одамлар ғойиб бўлган: Соледар атрофидаги ерлар босқинчиларнинг жасадлари ва зарбалардан ҳосил бўлган чандиқлар билан тўлган», — дея вазиятга изоҳ берган Украина президенти Володимир Зеленский.

Вагнерчиларнинг ҳужумлари давом этмоқда: Соледар марказида шиддатли жанглар кетмоқда. Америкадаги Урушларни тадқиқ этиш институти (ISW) ҳар кунги ҳисоботида маълум қилишича, вазият украин кучлари учун «жуда мураккаблашган», жанглар давомида шаҳар Россия ҳарбийлари назоратига ўтиши кутилмоқда. Буюк Британия мудофаа вазирлиги разведкага асосланиб қайд этишича, украин кучлари «чуқур мудофаа чизиқлари барқарорлиги»ни сақлаб қолишмоқда.

Жанглар вақтида навбатдаги зарбадан кейин Соледар узра кўтарилган тутун
Roman Chop / AP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбийлар Соледардаги ерости бошпанасида ярадор аскарга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишмоқда
Roman Chop / AP / Scanpix / LETA
Соледардаги жанглардан кейин украиналик ярадор ҳарбийга ёрдам кўрсатиш жараёни
Roman Chop / AP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий бошпанада ўтириб Соледар атрофидаги фронт чизиғидаги вазиятни ўрганмоқда
Roman Chop / AP / Scanpix / LETA
Соледардаги жанглар орасидаги танаффус чоғида дам олаётган украиналик ҳарбий
Roman Chop / AP / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучлари қуруқлик қўшинлари қўмондони, генерал-полковник Александр Сирский Соледардаги бошпанада туриб топшириқ бермоқда.
Roman Chop / AP / Scanpix / LETA

Херсон шаҳри ва Шевченково қишлоғи бўйлаб зарбалар оқибатлари

Ҳалок бўлган таниши жасади ёнида ўтирган киши. У россияликлар артиллериядан Херсонни ўққа тутиши оқибатида ҳалок бўлган.
Pierre Crom / Getty Images
Харкив областидаги Шевченково посёлкасидаги бозор ўққа тутилиши оқибатлари. Бозор россияликларнинг 9 январ тонгидаги ракета зарбаси оқибатида деярли буткул вайрон бўлган. Маҳаллий прокуратурага кўра, икки аёл ҳалок бўлган, яна олти киши яраланган, улар орасида тўққиз ёшли бола ҳам бор.
Vitalii Hnidyi / Reuters / Scanpix / LETA
Шевченководаги бозорга келиб тушган ракета зарбасидан кейин юзага келган харобалар орасидаги юмшоқ ўйинчоқ
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA

Херсон атрофидаги украин артиллериячилари

Украиналик ҳарбийлар америкаликларнинг 155-миллиметрли M777 гаубицасидан ўт очмоқда — бу НАТО давлатлари Украинага энг кўп миқдорда етказиб берган қуролдир. 2022 йил ноябрида озод этилган Херсон атрофи.
Pierre Crom / Getty Images
Украиналик ҳарбий хизматчилар M777 позициясини тўғрилашмоқда
Pierre Crom / Getty Images
Херсон устида портлашдан кейин юзага келган тутун булути
Pierre Crom / Getty Images

Мавзуга оид