Лукашенко россиялик София Сапегани афв этишдан бош тортди
Беларусда олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган София Сапеганинг ҳимояси уни жазони Россияда ўташ учун ўтказиш учун ариза билан мурожаат қилмоқчи.
Россиялик София Сапегага Беларусда афв этиш бўйича аризаси рад этилди. Бу ҳақда 10 январь, сешанба куни қизнинг адвокати Антон Гашинскийга асосланиб, «Медиазона. Беларусь» интернет нашри хабар берди.
Айни пайтда, ТАСС агентлиги ҳам Гашинскийга таяниб, Сапеганинг ҳимояси маҳкум аёлни жазо муддатини Россияда ўташ учун яқин вақт ичида РФга ўтказиш бўйича сўров юбориш ниятида эканлигини ёзмоқда. «Биз уни (Сапегани) жазони Россия Федерациясида ўташи учун юборишни сўраймиз. Бундай ҳолда, у Россия президентига уни қолган муддатни ўташдан озод қилиш илтимоси билан мурожаат қилиши мумкин бўлади», - дея адвокатнинг сўзларини келтирган агентлик.
Сапеганинг онаси Анна Дудичнинг сўзларига кўра, у қизининг мактубидан 4 январь куни Беларус ҳукумати қизни афв этишдан бош тортгани ҳақида хабар топган.
София Сапега 2021 йилнинг май ойида ўша пайтдаги таниши, Nexta Telegram-канали собиқ бош муҳаррири Роман Протасевич билан қўлга олинган. Бунинг учун Беларус ҳукумати Ирландиянинг Ryanair авиакомпаниясига тегишли, Афинадан Вилнюсга учаётган самолётини Минскда фавқулодда қўнишга мажбур қилди.
Сапега Беларус хавфсизлик ходимларининг шахсий маълумотларини эълон қилган «Черная книга Беларуси» Telegram-каналини бошқаришда айбланди. 2022 йил май ойида қиз олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
2022 йил июнь ойида Сапега Беларус раҳбари Александр Лукашенкога афв этиш ҳақидаги илтимоснома билан мурожаат қилиб, унда уни «ёшлик ва аҳмоқлик жиноятга ундаганини» кўрсатди.
Мавзуга оид
20:18 / 16.11.2024
Лукашенко Беларус уйсизлар ва текинхўрлар билан «жиддий курашиши»ни айтди
20:49 / 11.11.2024
Беларус расман БРИКС бўйича шерик давлат мақомини олди
14:30 / 05.11.2024
Лукашенко: РФ Беларус орқали Полша, Литва, Латвия ва Украинага ҳужум қилмоқчи эмас
19:19 / 23.10.2024