Бундан ташқари, ушбу давр давомида мамлакат Россиядан маргарин маҳсулотлари (101,4 минг тонна), ўсимлик мойи (55 минг тонна), какао ва шоколад (30 минг тонна), картошка (15 минг тонна), сут маҳсулотлари (12,8 минг тонна), парранда гўшти (5 минг тонна), балиқ ва денгиз маҳсулотлари (4,5 минг тонна) ҳам сотиб олди. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга дунёнинг 109 мамлакатидан 3,2 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилинган эди.