Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди. 

«Мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини юксалтириш, профессионал миллий армияни шакллантириш, давлат хавфсизлиги ва чегараларимиз дахлсизлигини таъминлашдаги катта хизматлари, жамиятда тинчлик ва барқарорликни, халқимиз осойишталигини сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ибратли фаолияти, шарафли ва муқаддас бурчини бажаришда мардлик ва жасорат кўрсатгани, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси учун қуйидагилар мукофотлансин», дейилади фармонда. 

II даражали «Шон-шараф» ордени билан 

Ботиров Иқболжон Қобилжонович - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси марказий девони бошқармаси бошлиғининг ўринбосари 

«Мардлик» ордени билан 

Дехқонов Отабек Валиевич - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм командири 

Махбубов Рустам Мамарасулович - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм командирининг ўринбосари 

Ниёзов Нодиржон Абдукаримович - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари катер командири ёрдамчиси 

Отошев Муроджон Жумязович - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм эскадрильяси звено командири 

Рузиев Бекзод Шухратович - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бригада командири

Эшонқулов Шахбоз Бекмахаматович - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказ бошлиғи 

«Дўстлик» ордени билан 

Гиляждинов Рафаэл Талгатович - Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси бўлим бошлиғи 

Давлатов Иномжон Ғуломжон ўғли - Тошкент шаҳридаги 22-Меҳрибонлик уйи директорининг тарбиявий ишлар бўйича биринчи ўринбосари