Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина олий адлия кенгаши ўз фаолиятини қайта тиклаяпти
Европа Иттифоқи олий адлия кенгашининг 8 нафар янги аъзоси сайланганини олқишлади. Эндиликда орган тўлиқ кадрлар билан таъминланган, суд-ҳуқуқ ислоҳотларини давом эттириш мумкин.
Украина судьяларининг 12 январь, пайшанба куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари қурултойи ўз квотасига кўра олий адлия кенгашининг 8 нафар аъзосини сайлади ва шу тариқа ишга қабул қилишни якунлади – эндиликда унинг 15 нафар аъзоси бор, деб ёзади Reuters. Шу тариқа, ушбу орган 2022 йил 22 февралда олий адлия кенгашининг амалдаги 15 нафар аъзосидан 10 нафари ўз хоҳишига кўра муддатидан олдин истеъфога чиққан пайтда тўхтаб қолган ишни давом эттириши мумкин.
Европа Иттифоқи суд-ҳуқуқ ислоҳотини амалга ошириш йўлидаги муҳим қадам сифатида олий адлия кенгаши фаолиятини қайта тиклашни талаб қилди. «Шу тариқа, асосий суд органлари ўз ишини давом эттириши мумкин. Мен ислоҳ қилинган олий адлия кенгаши қонун устуворлиги ва амалда ҳалолликни намойиш этишини интиқлик билан кутаман», деб ёзди Европа Иттифоқининг Украинадаги вакили Матти Маасикас ўзининг Twitter'даги саҳифасида.
Олий адлия кенгаши, жумладан, судьяларни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш, судьялар устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш ва турли инстанция судларидаги судьялар сонини аниқлаш функцияларига эга. Давлат тилини биладиган, олий юридик маълумотга ва камида 15 йиллик касбий тажрибага эга бўлган, шунингдек, ҳалоллик ва касбий малака мезонларига жавоб берадиган Украина фуқароси олий адлия кенгаши аъзоси бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026