Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда қозонхона портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Ташқи қувурларнинг музлаб қолиши туфайли қозонхонада ички босим юқори даражада ортиб кетган ва портлаш содир бўлган.
Термиз давлат университети академик лицейи биносини иситишга мўлжалланган қозонхона портлаган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса бугун, 2023 йил 16 январь куни соат 11:30 да содир бўлган. Академик лицей биносини иситишга мўлжалланган қозонхонада ташқи томон қувурларининг музлаб қолиши туфайли ортиқча буғ тўпланиб, ички босим юқори даражада ортиб кетган ва портлаш содир бўлган.
Портлаш оқибатида шу яқин атрофда фаолият олиб бораётган икки нафар ходим кучли зарб туфайли тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган. Яна бир ходим шифохонага ётқизилган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Термиз шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Олиб борилаётган тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Аввалроқ, Ховос туманидаги икки қаватли бинода газ портлаган ва икки киши ҳалок бўлган, бир киши шифохонага ётқизилганди.
Мавзуга оид
09:17 / 05.05.2026
Хитойда фейерверк заводида юз берган портлашда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди
19:47 / 18.04.2026
Россияда чиқинди юклаш пайтида юз берган портлаш оқибатида ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди
09:27 / 07.04.2026
Деновда газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди
11:34 / 04.04.2026