Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШдан Киевга янги ҳарбий ёрдам пакетига Bradley машиналари киради
АҚШ маъмурияти Украинага 2,6 миллиард долларгача бўлган йирик ҳарбий ёрдам пакети тайёрлашни якунламоқда, деб хабар беради AP.
Унга биринчи марта 100 га яқин Stryker зирҳли машинаси ва камида 50 та Bradley пиёда жанговар машиналари киритилиши кутилмоқда.
Шунингдек, ёрдам минглаб ўқ-дорилар, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун ракеталарни ҳам ўз ичига олиши режалаштирилган.
Анонимлик шарти билан гапирган расмийларнинг айтишича, Байден маъмурияти ҳарбий ёрдам бўйича якуний муҳокамаларни ўтказар экан, рақамлар ҳали ўзгариши мумкин.
Қўшма Штатлар Украинага навбатдаги ҳарбий ёрдам пакетининг бир қисми сифатида Киевга нафақат Bradley зирҳли машиналари ва Patriot зенит тизимлари, балки Оқ уй эълон қилган RIM-7 Sea Sparrow ("Денгиз чумчуқлари" ) бошқариладиган ракеталари билан ҳам таъминлайди. БУ ҳақда Politico нашри манбаларга таяниб хабар берди.
Sea Sparrow - бу Raytheon корпорацияси томонидан ишлаб чиқилган яримфаол радиолокацион жиҳозга эга бўлган "кема-ҳаво" синфидаги бошқариладиган ракета. У ҳаводаги нишонларни тутиб олиш учун мўлжалланган.
"Денгиз чумчуқлари" 1976 йилда Қўшма Штатлар армияси томонидан қабул қилинган, аммо деярли ярим аср ўтгач, ушбу ракеталарнинг такомиллаштирилган версиялари АҚШ денгиз флоти ва денгиз пиёдалари корпуси, шунингдек, бошқа мамлакатлар флотлари томонидан қўлланилади.