Ўзбекистон | 08:03 / 20.01.2023
43450
1 дақиқада ўқилади

Бозорларда картошка, пиёз ва сабзи нархлари ошди

Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида кузатув ўтказилди.

Фото: Kun.uz

Агентлик унинг натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.

2023 йил 18 январь ҳолатига: 

  • суякли мол гўшти (1 кг) ➖ 49 500 – 80 000 сўм;
  • қўй гўшти (1 кг) ➖ 54 000 – 91 000 сўм;
  • картошка (1 кг) ➖ 3500 – 7000 сўм;
  • пиёз (1 кг) ➖ 3500 – 10 000 сўм;
  • сабзи (1 кг) ➖ 2500 – 5 500 сўм;
  • тухум (10 дона) ➖ 11 000 – 18 000 сўм;
  • гуруч (1 кг) ➖ 6500 – 28 000 сўм;
  • ўсимлик ёғи (1 л) ➖ 16 000 – 30 000 сўм;
  • шакар (1 кг) ➖ 11 000 – 14 000 сўм.

Бунда деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.

Мавзуга оид