Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ Россиянинг Украинага янги зарбалари ҳақида хабар берди
Днипро, Херсон, шунингдек, Харкив ва Запорижжя вилоятларида кучли портлашлар содир бўлгани ҳақида маҳаллий Telegram-каналлар хабар бермоқда.
Украинанинг 10 та вилояти ва аннексия қилинган Қримда ҳаво огоҳлантириш тизими - тревога эълон қилинди.
Аввалроқ, Миколайив вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Виталий Ким Эронда ишлаб чиқарилган уч гуруҳли дронлар учаётгани ҳақида хабар бериб, Россия учувчисиз учоқлар билан зарба бериши ҳақида огоҳлантирган эди.
Бундан олдин Украина Қуролли кучлари Шарқий йўналиши қўмондонлиги вакили Сергей Череватий Украина қўшинлари Донецк вилоятининг Бахмут туманидаги Соледар шаҳридан олиб чиқилганини маълум қилди.
Россия Мудофаа вазирлиги Соледар қўлга олинганини 13 январ куни, «Вагнер» ХҲК эса бундан ҳам олдинроқ эълон қилган эди.
«Бир неча ойлик шиддатли жанглардан сўнг, жумладан, сўнгги ҳафталардаги, Украина қуролли кучлари Соледарни тарк этди ва шаҳар чеккасидаги олдиндан тайёрланган позицияларга чекинди», деди Сергей Череватий AFP агентлигига.
Мавзуга оид
16:13 / 22.06.2026
Украина Воронеждаги мудофаа заводига ҳужум қилди – фотолар
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
11:35 / 21.06.2026
Капотнядаги заводга зарба оқибатлари. Космосдан кўриниш
22:13 / 19.06.2026