Ўзбекистон | 18:12 / 27.01.2023
8821
1 дақиқада ўқилади

АҚШ элчихонаси ўзбек-қирғиз муносабатларини олқишлади

Қўшма Штатлар минтақавий тинчлик ва барқарорлик бўйича ҳамкорликка юқори баҳо берди.

Америка Қўшма Штатларининг Бишкекдаги элчихонаси Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар, муносабатлар ва ҳамкорлик масалаларига юқори баҳо берди.

«Америка Қўшма Штатлари Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг минтақавий тинчлик ва барқарорликни таъминлашга содиқлигини намойиш этишдаги муваффақиятли саъй-ҳаракатларини олқишлайди.

Баҳсни эмас, дипломатия йўлини танлаган икки томон Марказий Осиёдаги ҳамкорлик иқтисодий ривожланиш ва алоқаларни мустаҳкамлаш учун зарур эканини таъкидлашди», дейилади элчихона хабарида.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлиб турибди. У Қирғизистон президенти Садир Жапаров, шунингдек, қирғиз сиёсатчилари, ишбилармонлари билан учрашиб, қатор келишувларга эришди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид