Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ собиқ президентларидан уйда топширилмай қолган махфий ҳужжатларни излаш сўралди
Қонунга кўра, барча ҳужжатлар махфийлигидан қатъи назар Миллий архивга топширилиши шарт.
Фото: AP
АҚШ Миллий архивлар ва ҳужжатлар бошқармаси (NARA) мамлакатнинг собиқ президентлари ва вице-президентларидан қонунга кўра давлат архивига топширилиши керак бўлган ёки махфий маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатларни шахсий архивлардан излаб кўришни сўради.
Бу ҳақда CNN телеканали президент Жо Байден, собиқ президент Доналд Трамп ва собиқ вице-президент Майк Пенс уйида махфий ҳужжатлар топилиши билан боғлиқ қатор можаролардан сўнг NARA томонидан йўлланган мактубларга таяниб хабар бермоқда.
Мурожаат собиқ президент Роналд Рейгандан тортиб Оқ уйнинг ҳозирги маъмуриятигача бўлган олти президент ва вице-президентлар вакилларига юборилган.
Мактубда таъкидланишича, «Рейгандан бошлаб ҳар бир президентга тегишли бўлган ҳужжатлар махфийлигидан қатъи назар, Миллий архивга топширилиши шарт».
Собиқ президентлар — Билл Клинтон, Жорж Буш, Барак Обама ва катта Жорж Буш вакиллари барча махфий ҳужжатлар ўз ваколати тугаганидан кейин Миллий архивга топширилганини тасдиқлашган.
Шу ҳафта бошида Майк Пенс адвокати Индианадаги уйида ўндан ортиқ махфий ҳужжатларни топгани, материаллар ФҚБга топширилгани хабар қилинганди.
Бунгача Байден атрофида жанжал авжига чиқди. Унинг таҳлил марказида, кейин эса шахсий гаражи ва қароргоҳида махфий ҳужжатлар топилди. Бу унинг вице-президентлик даврига алоқадор бўлиб, махфий ҳужжатлардан фойдаланиш қоидаларини қўпол равишда бузилишидир.
Аввалроқ Доналд Трамп ҳам махфий ҳужжатларни нотўғри сақлашда айбланган эди.
Мавзуга оид
20:18 / 07.02.2026
«Тинчлик кенгаши»нинг биринчи йиғилиши 19 февралда бўлиб ўтади – ОАВ
13:30 / 07.02.2026
АҚШ элчиси Полша Сейми спикери билан алоқаларни узмоқда
11:19 / 07.02.2026
Трамп: Эрон билан музокаралар яхши кетяпти, унга келишув қизиқ
09:31 / 07.02.2026