Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Ўзбекистон Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича миллий қўмитасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.
Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича миллий қўмитасининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқланади.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича миллий қўмитаси фаолиятини мувофиқлаштирувчи орган этиб белгиланади.
Миллий қўмита мамлакатда ташқи савдо фаолияти учун шаффоф, башорат қилинадиган ва рақобатбардош муҳитни ривожлантириш мақсадида ташқи савдо фаолиятининг тартиботлари ва расмийлаштирувини соддалаштириш, модернизация қилиш ва стандартлаштириш билан шуғулланувчи коллегиал орган ҳисобланади.
Миллий қўмитанинг асосий вазифалари:
- ваколатли давлат органларининг ташқи савдо ва логистика соҳасидаги тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан ЖСТ битими қоидаларини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирув ва ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш;
- божхона тартиб-таомиллари, транспорт, логистика, молиявий ва суғурта масалалари, техник жиҳатдан тартибга солиш, ветеринария, санитария ва фитосанитария масалалари, электрон ҳужжат айланиши ва бошқа тегишли масалаларни ўз ичига олган ташқи савдо соҳасидаги қонунчилик, маъмурий тартиб-қоидалар ва амалиётларни ўрганиш ва таҳлил қилиш, халқаро савдода Ўзбекистон харажатлари ва рақобатбардошлигига таъсир этувчи муаммоларни аниқлаш;
- товарларни импорт, экспорт қилиш ва транзити тартиблари ва расмийлаштирувини, ташқи савдо фаолиятида товарларни олиб ўтиш, чиқариш, божхона расмийлаштируви билан боғлиқ тартибларни соддалаштириш, модернизация қилиш, стандартлаштириш, божхона расмийлаштируви ва ҳисоб-китобларини амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни тўплаш ва тақдим этиш;
- ташқи савдо, транспорт ва логистика соҳасидаги тартиботларни соддалаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
- Ўзбекистонда ташқи савдо соҳасидаги тартибларни халқаро стандартлар асосида соддалаштириш бўйича стратегиялар, режалар ва амалий чора-тадбирлар лойиҳаларини ишлаб чиқиб, ҳукуматга киритиш;
- ташқи савдо, транспорт ва логистика тартиботларни соддалаштириш соҳасидаги халқаро битимларни амалга оширилишини назорат қилиш ва музокараларда амалий ёрдам бериш;
- шаффоф ва истиқболли ташқи савдо фаолиятини яратиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
















