Украинада урушнинг 339-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россия мудофаа вазирлиги Луҳанск областининг аннексия қилинган қисмидаги Новоайдар посёлкасига HIMARS орқали берилган зарба оқибатида 14 киши ҳалок бўлиб, 24 киши жабрланганини хабар қилди.
  • Халқаро олимпия қўммитаси россиялик ва беларуслик спортчилар 2024 йил Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиадага бетараф байроқ остида бориши мумкинлигини айтди. Украина эса бу ҳолда Ўйинларни бойкот қилиш эҳтимолини кўриб чиқади.
  • Россиянинг турли шаҳарларида 10 йил муддатлик биометрик хорижга чиқиш паспорти («загранпаспорт») расмийлаштириш вақтинча тўхтатилди.
  • Украинанинг Франциядаги элчиси Вадим Омелченконинг маълум қилишича, Ғарб мамлакатлари Украинага жами 321 та танк ваъда қилмоқда.
  • Украина президенти офиси маслаҳатчиси Михайло Подолякнинг айтишича, Украинага самолётлар ва узоқ масофага ҳаракатланувчи самолётлар бериш бўйича музокаралар бошланган ва тезлаштирилган режимда олиб борилмоқда.
  • Венгрия бош вазири Виктор Орбан Украинани Афғонистон билан тенглаштирди ва уни «ҳеч кимнинг ери эмас» деб атади. Венгрия элчиси Украина ТИВга чақирилди.

Северск атрофидаги окопларда ҳалок бўлган россиялик ҳарбийларнинг жасадлари

Асосан «Вагнер» отрядларидан иборат бўлган Россия кучлари июл ойидан буён Донбассдаги муҳим транспорт тугуни бўлмиш Бахмутга ҳужум қилмоқда. Украинларнинг бу истеҳкоми Краматорск, Словянск, Торецк ва Северск томон юришларни ҳам тўсиб туради. Фронт чизиғи Северскдан бир неча километр масофада жойлашган. Шаҳар ушбу йўналишдаги бошқа аҳоли яшаш манзиллари каби Россия артиллерияси томонидан ўққа тутиб келинмоқда. «Франс-Пресс» агентлиги 28 январ куни Северск атрофидаги фронт чизиғидаги окопларда ҳалок бўлган россиялик ҳарбийларнинг суратларини эълон қилди.

Украинларнинг «К-2» батальони аскари россиялик аскар жасади тепасида
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA