Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пригожин вагнерчилар Бахмут яқинидаги посёлкани эгаллаганини айтди
Украина томони бу маълумотни тасдиқламаган.
«Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси жангчилари Бахмутдан шимолда жойлашган Блаҳодатное қишлоғини эгаллаган. Бу ҳақда ушбу ХҲК раҳбари Евгений Пригожин маълум қилди.
«Вагнер» ХҲК бўлинмалари Блаҳодатноени эгаллади. Блаҳодатное бизнинг назоратимиз остида», — дейилади унинг матбуот хизмати хабарида.
Россия мудофаа вазирлиги Пригожиннинг бу сўзларини тасдиқламаган.

Украина қуролли кучлари Бош штаби эса 29 январ куни эрталабки ҳисоботида Блаҳодатноени душман ҳужумлари бартараф этилган аҳоли яшаш манзилларидан бири сифатида келтирган. Сводкада қайд этилишича, украин ҳарбийлари Донецк области шарқидаги яна 13 та аҳоли яшаш манзилида Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтарган.
- Блаҳодатноени ушлаб туриш Украина қуролли кучлари учун ўта муҳим. Блаҳодатное Соледар ва Бахмут ўртасида, Бахмутни Северск билан боғловчи трасса ёқасида жойлашган. Агар бу трасса назорати россиялик ҳарбийларга ўтса, Бахмут мудофаасидаги украин армияси таъминотида жиддий муаммолар туғилиши мумкин.
- Бахмут учун жанглар 2022 йил июлидан буён давом этмоқда. Январ ойи ўрталарида Россия томони камида уч марта Соледар шаҳри эгаллангани ҳақида хабар берди. Украина қуролли кучлари раҳбарияти эса фақат 25 январ кунига келиб украин қўшини ушбу шаҳардан олиб чиқилганини тасдиқлади.
- 19 январ куни Евгений Пригожин вагнерчилар Бахмутдан 5 километр жанубда жойлашган Клешчиевка шаҳарчасини эгаллагани ҳақида хабар берганди. Кейинги куни эса РФ мудофаа вазирлиги эса ҳам бу маълумотни тасдиқлади. Украина томони бу хабарларга муносабат билдирмади.
Мавзуга оид
16:13 / 22.06.2026
Украина Воронеждаги мудофаа заводига ҳужум қилди – фотолар
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
11:35 / 21.06.2026
Капотнядаги заводга зарба оқибатлари. Космосдан кўриниш
22:13 / 19.06.2026