Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Курск вилоятига қўшимча бўлинмаларни юборади
Яқин кунларда Курск вилоятига давлат чегарасини қўриқлаш учун янги бўлинмалар келади, деб маълум қилди вилоят губернатори Роман Старовойт вилоят ҳукуматининг тезкор йиғилишида.
«Ҳарбий хизматчиларимиз давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳудудларда хавфсизликни таъминлаш бўйича вазифаларни тезкорлик билан бажаришга киришишлари учун Курск вилояти ҳудудида бўлган қўшимча куч ва воситаларни қабул қилиш, жойлаштиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарур», деди у.
Бундан олдин Курск вилояти губернатори Роман Старовойт январь ойининг биринчи ҳафтасида «Вагнер» ХҲК лагерида ўқитилганини айтганди.
Старовойт 8 январь куни Telegram-каналида эълон қилинган постда у билан бирга лагерда вилоят ҳокимлиги мутасаддилари ва халқ отряди кўнгиллилари шуғуллангани ҳақида ёзган. Губернатор ёлланма жангчилар лагерида олинган видеони ҳам эълон қилди. У ҳарбий кийимдаги Старовойтнинг ҳарбий кийимда ва қўлида автомат билан танк миниб кетаётган кадрларда тугайди.
ХҲК асосчиси Евгений Пригожиннинг таъкидлашича, Старовойт «барча жангчилар билан бирга бир хил казармада ухлаган ҳолда» курсда ўқиган ва жангчилар бу Курск губернатори эканлигини билишмаган. Тадбиркорнинг сўзларига кўра, ўқув курсидан сўнг Старовойтга вагнерчилар билан шартнома имзолаш таклиф қилинган, бироқ «ҳозирда унинг меҳнат мажбуриятлари борлиги маълум бўлган».
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025