Ўзбекистон | 14:36 / 31.01.2023
11069
1 дақиқада ўқилади

Аъзам Икромов ва Зоҳид Зиёев Статистика агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди

Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Аъзам Икромов / Фото: Kun.uz

Президент қарори билан Аъзам Икромов ва Зоҳид Зиёев Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг ўринбосарлари этиб тайинланди.

Аъзам Икромов 1981 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Олий маълумотли, Тошкент давлат педагогика университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. У 2017 йилдан буён Давлат статистика қўмитаси раисининг иқтисодий статистика бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Зоҳид Зиёев 1985 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Телекоммуникация технологиялари мутахассиси, иқтисодчи. 2007 йилда Тошкент ахборот технологиялари университетини, 2010 йил Санкт-Петербург давлат телекоммуникациялар университетини, 2018 йил Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. У 2019 йил май ойидан бери Давлат статистика қўмитаси раисининг ахборот-коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаётган эди.

Аввалроқ Давлат статистика қўмитаси Статистика агентлиги сифатида қайта ташкил этилиб, ҳукумат таркибидан чиқарилди ва президент ҳузурига ўтказилганди.

Мавзуга оид