Таҳлилчилар 2022 йил якунлари бўйича Ўзбекистондаги коррупцияга қарши курашиш даражасини 100 балдан 31 балга баҳолаган. Бу – бир йил олдингига қараганда 3 балга юқорироқ.
Ўзбекистон бу индекснинг 2016 йилги ҳисоботида 21 балл билан 156-ўринда эди.
Коррупцияни қабул қилиш индекси 1995 йилдан буён эълон қилиб келинади. Бу – давлат тизимида коррупциянинг қабул қилиниш даражасини акс этувчи ҳамда экспертлар ва ишбилармонлар сўрови асосида шаклланувчи 13 та манбадан ташкил топган ҳар йиллик индекс ҳисобланади.
Ўзбекистон мазкур манбаларнинг 7 таси бўйича баҳоланади. Бунда 0 балл – коррупцияни қабул қилишда энг юқори кўрсаткич, 100 балл – энг паст шкала ҳисобланади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг эътибор қаратишича, Ўзбекистон мазкур индексда сўнгги 6 йил давомида ўсиш суръатларини қайд этаётган (2017 йилда 22 баллдан 2022 йилда 31 баллгача) давлат сифатида Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақаси аксилкоррупция ислоҳотларини тизимли равишда амалга ошираётган давлатлар қаторида қайд этилган.
2022 йил якунлари бўйича рейтингда коррупция даражаси энг паст мамлакатлар сифатида қуйидагилар кўрсатилган:
1. Дания – 90 балл
2. Финландия – 87
2. Янги Зеландия – 87
4. Норвегия – 84
5. Сингапур – 83
5. Швеция – 83
7. Швейцария – 82
8. Нидерландия – 80
9. Германия – 79
10. Ирландия – 77
10. Люксембург – 77

















