Жаҳон | 10:32 / 03.02.2023
12315
3 дақиқада ўқилади

Швейцария ўзининг бетарафлиги форматини ўзгартириши мумкин

Швейцария ҳукуматига учинчи давлатларга Швейцарияда ишлаб чиқарилган ўқ-дориларни Украинага жўнатиш, шунингдек, Швейцария армиясининг Leopard танкларини Полша ва Чехияга сотишга рухсат бериш таклиф қилинмоқда, деб хабар берди Bloomberg.

Фото: Peter Steffen/dpa/picture alliance

Украинадаги уруш Швейцарияни бетарафлик форматини ўзгартиришга ундаши мумкин, деб хабар беради Bloomberg 2 февраль, пайшанба куни. Мамлакат парламентига Германия, Испания ва Данияга Украинага Швейцарияда ишлаб чиқарилган ўқ-дориларни етказиб беришга рухсат берувчи қонун лойиҳаси тақдим этилди. Бундан ташқари, қонун лойиҳасида мамлакат расмийларига Полша, Словакия ва Чехияга Швейцария армияси ихтиёридаги Leopard танкларини Киевга топширишни режалаштираётган танкларни алмаштириш учун сотишга рухсат бериш таклиф этилади.

Bloomberg билан суҳбатда, қонун лойиҳасини парламентга тақдим этган Эркин Демократик партия аъзоси Майя Риникер шундай тушунтирди: «Биз Швейцариянинг бетарафлигидан воз кеча олмаймиз, аммо Швейцариядаги каби бир хил демократик қадриятларни қўллаб-қувватлайдиган мамлакатлар учун қандай имкониятларимиз борлигини муҳокама қилишимиз керак».

Бир йил муқаддам, Россиянинг Украинага ҳужумидан олдин, Швейцарияда бундай мунозараларни тасаввур қилиб бўлмас эди, дея таъкидлайди агентлик. Швейцария на Биринчи, на Иккинчи жаҳон урушида давлатларнинг ҳеч бирига қурол етказиб бермаган.

Швейцария армияси 96 та Leopard танкига эгалик қилади, бироқ улар ишлатилмаяпти ва ўн йилдан бери сақланяпти, уларни фойдаланишдан чиқариш режалаштирмоқда. Танкларни сотиш учун Швейцария парламенти шунга кўра қарор қабул қилиши керак. Швейцария Мудофаа вазирлиги Bloomberg'га маълум қилишича, ҳозирча на Европа давлатлари, на ҳарбий техника ишлаб чиқарувчи Германиянинг Rheinmetall концерни танкларни сотиб олиш бўйича сўров юбормаган.

Майя Риникер фойдаланишдан чиқарилган танкларни Шарқий Европа Иттифоқи мамлакатларига рамзий нархга сотишни таклиф қилди: ҳар бир техника учун бир Швейцария франки. Бироқ, унинг сўзларига кўра, ўтган ҳафта парламентдаги муҳокамада бу фикр рад этилган. Шу билан бирга, эркин демократлардан ташқари Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларига қурол сотиш таклифини марказчи Яшил либераллар партияси ва марказчи ўнг марказ партияси қўллаб-қувватламоқда ҳамда бу танкларни бозор нархида сотиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, парламентда вакили бўлган энг йирик консерватив Швейцария Халқ партияси қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашни режалаштирмаяпти, деди агентликка унинг депутати Томас Эски.

Охирги ижтимоий сўров натижаларига кўра, мамлакат аҳолисининг 55 фоизи Швейцария бошқа давлатларга Швейцарияда ишлаб чиқарилган қурол ва ўқ-дориларни Украинага ўтказишга рухсат беришини ёқлаган. Швейцарияликларнинг 40 фоизи бунга қарши.

Мавзуга оид