«Дастур бюджети 4,2 миллиард еврони ташкил этади ва унинг асосий таркибий қисмларидан бири бизнеснинг рақобатбардошлигини ривожлантиришдир.
Бизнинг ушбу лойиҳадаги иштирокимиз иқтисодиётимизнинг асоси бўлган украиналик тадбиркорларни қўшимча қўллаб-қувватлашга ёрдам беради», - деди Шмихал.
2021 йилдан 2027 йилгача амал қиладиган «Ягона бозор» дастури Европа Иттифоқи давлатларининг ички бозорларига киришни соддалаштириш, бизнес ва унинг ривожланиши, компаниялар ва иқтисодиётнинг бутун тармоқлари рақобатбардошлиги ҳамда барқарорлигини рағбатлантиришга қаратилган.

















