«Украинани очиқчасига бизнинг ҳудудларимизни эгаллашга ундашмоқда». Шойгу — Киевга ҳужум қуроллари берилиши ҳақида
РФ мудофаа вазири Сергей Шойгунинг фикрича, НАТО мамлакатлари Украинага ҳужум қуроллари етказиб бериш орқали можарони узайтиришга уринмоқда. «Интерфакс» нашри ёзишича, у бу ҳақда мудофаа вазирлигидаги селектор йиғилишида гапирган.
«АҚШ ва унинг иттифоқчилари можарони максимал даражада чўзишга уринмоқда. Бунинг учун улар оғир ҳужум қуроллари етказиб беришди ва бу билан очиқчасига Украинани бизнинг ҳудудларимизни эгаллашга ундамоқда. Амалда бундай қадамлар НАТО давлатларини можарога тортади ва бу олдиндан айтиб бўлмайдиган даражадаги эскалацияга олиб келиши мумкин», — деган Шойгу.
Худди шу йиғилишда мудофаа вазири Россия қўшинлари Донецк ва Запорижжя йўналишларида еттита аҳоли яшаш манзилларини эгаллагани ҳақида гапирган: Соледар, Клешчиевка, Подгорное, Краснопиля, Блаҳодатное, Лобковое ва Миколайивка. Шойгунинг тасдиқлашича, январ ойида Украина қуролли кучлари 6,5 мингдан ортиқ аскари, 341 та танк, 26 самолёт ва етти вертолётини йўқотган.
- Феврал ойи бошида АҚШ мудофаа вазирлиги Украинага 2,2 миллиард доллар миқдоридаги янги ҳарбий ёрдам пакети ажратилишини эълон қилганди. Хусусан, АҚШ Украинага 150 километр масофадаги нишонни йўқ қилишга қодир ракеталар ҳам беради. Украина мудофаа вазирлиги Олексий Резников Киев Ғарбга узоқ масофага ҳаракатланувчи ракеталарни Россия ҳудудидаги нишонларга қўлламаслигига кафолат берган. Вазир Украинада «шусиз ҳам вақтинча босиб олинган ҳудудларда етарлича нишонлар борлиги»ни айтган (Киев 2014 йилда аннексия қилинган Қримни ҳам шундай ҳудудлар сирасига киритади).
Мавзуга оид
19:41
Россия колоннаси Купянскка ёриб кирган, аммо Украина уни яксон қилганини айтмоқда. Нималар маълум?
10:11
Германия Украинада ҳалок бўлган 10 фуқароси ҳақида маълумотга эга
09:31
Европа Байдендан кетишидан олдин Украинага ёрдамни оширишни сўрамоқда
17:24 / 14.11.2024