Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
5 та автобус ва 10 та йўналишли такси бекатлари Қўйлиқ бозоридан Food city савдо мажмуасигача узайтирилади
Қўйлиқ деҳқон бозори атрофидаги тирбандликларнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда.
Тошкент шаҳридаги Қўйлиқ деҳқон бозори атрофидаги тирбандликларнинг олдини олиш ва Фарғона йўли кўчасини Бектемир шоссеси билан боғловчи йўлўтказгич қуриш ҳамда йўл-таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли 10 февралдан бошлаб, бир қанча автобус ва йўналишли таксиларнинг қатнови узайтирилади.
Жумладан, Қўйлиқ деҳқон бозори орқали ҳаракатланувчи 39-, 45-, 110-, 122-, 130-сонли автобус йўналишлари ва 8И, 9И, 25М, 61М, 55М, 73М, 99М, 170М, 191М, 195М йўналишли таксилар ҳаракати Food City савдо мажмуаси автошоҳбекатигача узайтирилади.
Бундан ташқари, Food City савдо мажмуаси маъмурияти томонидан йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, Food City - Қўйлиқ 7-метро бекати йўналишида ҳаракатланувчи 6 та жадвал асосида бепул автобус йўналиши ҳаракати йўлга қўйилади.
Мавзуга оид
11:10 / 01.07.2026
Тошкентда Tracker ва BYD иштирокида ЙТҲ содир бўлди
09:30 / 23.06.2026
Тошкентда бўёқ ҳидидан заҳарланган уч фуқаро қутқарилди
11:45 / 22.06.2026
Ўзбекистонда одамсимон роботлар ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бошланди
08:51 / 22.06.2026