Дания Украинага CAESAR артиллерия қурилмаларини берди
Дания Украинага Копенҳаген ихтиёрида бўлган барча CAESAR ўзиюрар артиллерия қурилмаларини (ЎАҚ) топширди.
Бундай маълумот Украина Мудофаа вазирлиги томонидан келтирилди. Маҳкама тақдим этилган қурилмалар сони ва етказиб бериш санаси бўйича бошқа маълумотларни келтирмаган.
Бундан олдин Европада энг йирик ҳарбий техника ишлаб чиқарувчилардан бири, Германиянинг Rheinmetall концерни Украинага ўзининг янги Panther жанговар танкини етказиб бермоқчи экани хабар қилинганди.
Rheinmetall ўтган ёзда Парижда бўлиб ўтган 27-Халқаро қурол-яроғ кўргазмаси Eurosatory 2022'да Panther'ни намойиш қилди ва уни дунёдаги энг кучли жанговар танк деб атади. Украина ушбу машинанинг биринчи харидорига айланиши мумкин.
Аввалроқ Rheinmetall биринчи 20-25 та Leopard 1 танклари 2023 йилда Украинага етказилишини эълон қилган эди. 2024 йилнинг ўрталарига келиб, камида учта Украина батальони ушбу жанговар машиналар билан жиҳозланиши керак. Қолган 88 та жанговар машина 2024 йил охиригача Киевга топширилади. Бундан ташқари, Leopard 1 танклари бошқа немис ишлаб чиқарувчиси - Flensburger Fahrzeugbau Gesellschaft (FFG) томонидан ҳам сақланади.
Нидерландия ва Дания Германия билан биргаликда Украинага Leopard 1А5 танкларини етказиб беришда иштирок этмоқда. Январь ойининг охирида Берлин Бундесвер омборларидан 14 та Leopard 2 жанговар танкларини Украинага топширишга қарор қилди.
Мавзуга оид
21:42 / 23.12.2024
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
22:14 / 21.12.2024
Украинада аскарлар етишмаётгани сабаб ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳарбийларини юбориш буюрилди
20:38 / 21.12.2024
Курск областининг Рилск шаҳри ўққа тутилди
18:44 / 21.12.2024