152 соатдан сўнг...

Фото: camiahaber.com

Туркиянинг жануби-шарқидаги Адияман шаҳрида опа-сингиллар – Робия ва Элиф Қирмизилар зилзиладан 152 соат ўтиб қутқарилди. Вайроналар остидан 22 яшар Робиянинг овозини эшитиб қолган қутқарувчилар 8 соат давом этган қутқарув ишларидан сўнг уни юқорига чиқариб олишга муваффақ бўлишади.

Робия шифохонага жўнатилганидан ярим соат ўтгач унинг 28 яшар опаси Элиф қутқарилади.

159 соатдан сўнг...

Фото: aa.com.tr/tr

Қутқарувчилар Ғозиантеп шаҳрининг Нурдағи туманида зилзила натижасида ер билан яксон бўлган кўп қаватли турар жой мажмуаси вайроналари орасидан инсон овозини эшитиб қолишади. Узоқ давом этган қутқарув жараёнидан сўнг 17 яшар Саодат Жўшқин қутқариб олинди.

Вайроналар орасидан замбилда олиб чиқилган Жўшқин тез ёрдам машинасида шифохонага етказилган.

160 соатдан сўнг...

Фото: aa.com.tr/tr

Туркиянинг жанубида жойлашган Ҳатай вилоятининг маъмурий маркази Антакя шаҳрида вайроналар остида қолиб кетган аёл тирик ҳолда қутқарилди.