Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг икки туманида метро қурилиши сабабли сув таъминоти вақтинча ўчирилади
Тошкентнинг Сергели ва Янгиҳаёт туманидаги айрим ҳудудлар метро қурилиши сабабли 13 февраль куни соат 09:00 дан 20:00 гача вақтинча сув таъминотидан узилади.
ЎзА хабарига кўра, сув таъминотидаги узилишга Сергели тумани Қипчоқ (Хонобод) кўчаси бўйлаб ТҲАЙдан Файзли кўчасигача бўлган ҳудудда ерусти метроси қурилиши жараёнида тармоқларнинг кўчириб ўтилиши сабаб бўлган.
Сергели ҳамда Янгиҳаёт туманидаги йирик саноат корхоналари, ижтимоий соҳа объектлари, мактабгача таълим ва мактаб таълим муассасаларида ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Сергели тумани бўйича: Дарё бўйи, Файзли, Жалоир, Қипчоқ, Сўғдиёна, Софдил, Ўзгариш, Ҳабибий, Меҳригиё, Янги Сергели, Эзгулик, Мададкор, Зийнат, Иттифоқ, Нилуфар, Бунёдобод маҳаллаларида, йирик саноат корхоналарида, жумладан, Рерсi заводи, «Мўътабар» ун заводи, Ғишт заводи, Керамика заводи, Божхона омбори, ОБД қозонхонасида, Мактабгача таълим ва мактаб таълим муассасаларида ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларида сув вақтинча ўчирилади.
Янгиҳаёт тумани бўйича: Қипчоқ, Йўлдош, Ал-Фарғоний, Виқор, Олчазор, Дўстлик, Чортоқ, Чароғон, Тошкент, Ибрат, Иқбол, Ҳумо, Янги Умид, Ёрқин ҳаёт, Марҳамат маҳаллаларида сув вақтинча ўчирилади.
Хизмат кўрсатиш ҳамда ижтимоий соҳа объектлари, жумладан: 37-сонли поликлиника, 1-сонли туғруқ комплекси, Тери-таносил шифохонаси, Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги биноси, нон ишлаб чиқариш корхонаси, 12-сонли автобус саройи, кўтарма насос станцияси, «Грин-парк» боғи, «Эврика» болалар боғчаси, металл заводида ҳам сув вақтинча ўчади.
Қайд этилишича, ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилган ҳудудларга сув махсус техникаларда етказиб берилади.
Мавзуга оид
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
17:59 / 16.05.2026
Ўзбекистон кунлик сув истеъмоли юқори бўлган давлатлар қаторига кирди
07:18 / 05.05.2026
Сувни ифлослантирганлик учун жарима миқдори кескин оширилди
18:55 / 19.04.2026