2023 йил 18 февраль куни метрополитеннинг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида поездлар ҳаракати бир кун давомида тўхтайди.

«Тошкент метрополитени»нинг маълум қилишича, метронинг ушбу йўналиши тўхташи — метро темирйўлларида бажарилаётган қурилиш ишларнинг сўнгги босқичи амалга оширилиши билан боғлиқ.

Қайд этилишича, ерусти ҳалқа йўли йўналишида поездлар 19 февраль кунидан доимий жадвал асосида ўз ҳаракатини давом эттиради.