Қозоғистонда янги туғилган болаларга жамғарма ҳисобварақлари очилади
Қозоғистонда янги туғилган болалар учун долларда омонат ҳисобварағи очилиб, унга бола 18 ёшга тўлгунга қадар маблағ ўтказиб туришни назарда тутувчи тизим жорий қилиниши кутилмоқда. Бунда ҳар битта боланинг жамғармасидаги тахминий пул миқдори 3500 АҚШ долларини ташкил қилиши мумкин.

Фото: Григорий Сысоев / РИА Новости
Қозоғистон Молия вазирлиги мамлакатда 2024 йилдан бошлаб ишга туширилиши режалаштирилган Болалар миллий жамғармаси лойиҳаси тафсилотларини тақдим этди. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар бермоқда.
Молия вазири ўринбосари Даурен Темирбековнинг сўзларига кўра, Миллий банк инвестиция даромадининг 50 фоизини Миллий жамғарманинг ўтган йиллардаги ўртача рентабеллигини инобатга олган ҳолда ҳисоблаб чиқади. Инвестицион даромад ставкасини ҳисобот даврига қадар олдинги 18 йил учун ўртача йиллик қиймат даражасида аниқлаш таклиф этилмоқда. Бунда ҳар битта боланинг жамғармасидаги тахминий пул миқдори 3500 АҚШ долларини ташкил қилиши мумкин.
Банк ҳисоби бола туғилгандаёқ Адлия вазирлигининг маълумотлар базасидан фойдаланилиб, автоматик равишда очилади ва ҳар йили табиий ресурсларни қазиб олишдан олинган маблағлар ҳисобидан тўлдирилиб борилади. Ҳисобни тўлдириш ҳар йили 1 январда, бола 18 ёшга тўлгунга қадар амалга оширилади.
Мазкур маблағлар 18 ёшга тўлгандан кейин уй-жой сотиб олиш ва таълим учун ишлатилиши мумкин. Бундай ҳисобварақларни солиқдан озод қилиш режалаштирилмоқда.
«18 ёшга тўлганидан сўнг маблағлар боланинг мулки бўлади ва ундан қандай фойдаланишни мустақил ҳал қилади. Таълим ёки уй-жой сотиб олиш учун ишлатиш мумкин. Шу билан бирга, хорижий таълим муассасасида ўқиш ҳақини тўлаш учун маблағлардан фойдаланишга чекловлар ўрнатиш режалаштирилмаган. Ўз навбатида, уй-жой сотиб олиш учун йиғилган маблағлардан фойдаланишга фақат Қозоғистонда рухсат берилади. Ушбу маблағларга сотиб олинган уй-жойларни қайта сотиш бўйича чекловлар киритилмайди», — дея қўшимча қилган Даурен Темирбеков.
Шунингдек, лойиҳада қуйидагилар назарда тутилган:
- агар 18 ёшгача бўлган бола мамлакатни тарк этса ва фуқаролигини ўзгартирса, у ҳолда тўловларни талаб қилиш ҳуқуқи йўқолади. Маблағлар қолган болалар ўртасида қайта тақсимланади;
- агар 18 ёшгача бўлган бола фуқаролигини ўзгартирмасдан мамлакатни тарк этса, тўловларни талаб қилиш ҳуқуқи сақланиб қолади;
- 18 ёшга тўлган боланинг ҳисобидаги маблағлар 5−10 йил давомида сақланади;
- агар маблағлар 5−10 йил ичида талаб қилинмаса, ҳисобварақдаги маблағлар пенсия ҳисобварағига ўтказилади;
- тўпланган маблағларни фуқаролик қонунчилигига мувофиқ мерос қилиб, ўтказиш имконияти мавжуд бўлади;
- бола муомалага лаёқатсиз бўлган тақдирда, ота-онаси ёки васийларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маблағлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳудудларда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34
-
2024 йилда «права»си йўқ ҳайдовчилар 400 дан ортиқ ЙТҲ содир қилди – Сенат жавобгарликни кучайтирмоқчи
Ўзбекистон | 11:11
-
Қурилиш вазирлиги ҳузурида "Иссиқликтаъминоти" АЖ ташкил этилади
Ўзбекистон | 10:55
-
Хоразм вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистон | 10:52
Мавзуга оид

13:44 / 14.03.2025
Қозоғистон банки Ўзбекистондаги лойиҳалар учун қўшимча ресурсларни жалб қилиши мумкин

12:23 / 12.03.2025
Ўзбекистон ва Қирғизистон Қозоғистонга 2 млрд куб метрдан ортиқ сув етказиб берди

13:36 / 11.03.2025
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида саноат кооперацияси маркази ташкил этилади

11:51 / 11.03.2025