
209 соатдан сўнг...

Ҳатай вилоятининг маъмурий маркази Антакя шаҳрида зилзиладан 209 соат ўтиб эр-хотин Фаёз ва Фотима қутқарилди. Қутқарувчилар вайроналар орасидан келаётган шовқин орқали операцияни бошлашади. Қутқарув операциясида иштирок этган Ражаб Яйла вайроналар орасидан тирик топилаётган ҳар бир жон улардаги чарчоқни тарқатиб юбораётганини айтган.
“Аёл ташқарига чиқаришимиздан олдин уни ўраб қўйишимизни сўради. Биз унинг бошига рўмол ёпдик ва эр-хотинни 7 метр туннел орқали юқорига олиб чиқдик”, дея ҳикоя қилади Ражаб Яйла.
212 соатдан сўнг...

Адиямандаги турар жой мажмуаси вайроналаридан 77 ёшдаги Фотима Гюнғор исмли аёл қутқарилган. У 7 қаватли бинода яшагани айтилмоқда.
222 соатдан сўнг...

Қаҳрамонмарашдаги Ўздемирлар турар жой мажмуасида яшаган Малика Имомўғли 222 соатлик ҳаёт учун курашдан сўнг омон қолди. У Бурсадан келган қутқарувчилар томонидан қутқарилган




















