Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина бўйлаб ҳаво тревогаси эълон қилинди
16 февралга ўтар кечаси бутун Украина бўйлаб кенг кўламли ҳаво тревогаси эълон қилинди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ. Баъзи ҳудудларда, хусусан, Полтава вилоятида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишлаяпти.
Айни пайтда, Лвив вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Максим Козицкий ўққа тутилиш хавфи ҳақида маълум қилди ва минтақа аҳолисини бошпаналарда қолишга чақирди. Кременчук шаҳри мэри Виталий Малецкий ҳам портлашлар ва ракета хавфи ортгани ҳақида хабар берди.
Шу билан бирга, Россия оммавий ахборот воситалари фуқароларни огоҳлантириш бўйича расмий манбага таяниб ёзишича, маҳаллий вақт билан тахминан соат 02:40 да Киев шаҳри, Киев, Суми, Полтава, Харкив, Черкасск, Кировоград, Миколайив, Одесса, Днипропетровск вилоятлари, шунингдек, Украина томонидан назорат қилинадиган Херсон, Запорижжя вилоятлари, «ДХР» ва «ЛХР» ҳудудларида тревога эълон қилинган.
Маҳаллий вақт билан соат 03:00 га келиб тревога бутун Украина ҳудудига тарқалди.
Мавзуга оид
10:35
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
11:35 / 21.06.2026
Капотнядаги заводга зарба оқибатлари. Космосдан кўриниш
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
20:34 / 19.06.2026