Бунда, кўнгиллилар Бош бошқарма Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига туризм намойиши объектлари ва инфратузилмаси ҳудудларида сайёҳлар хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашда кўмаклашади.

Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси фаолиятига жамоатчи ёрдамчи сифатида:

— ўн саккиз ёшдан қирқ беш ёшгача бўлганлар;

— соғлигининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича белгиланган вазифаларни бажаришга қодир;

— муқаддам судланмаган;

— ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турмаган;

— хорижий, устувор равишда инглиз ва рус тилларини биладиган;

— яшаш ва ўқиш жойи бўйича ижобий тавсифланган кўнгиллилар жалб қилинади.