1 апрелдан Тошкент жамоат транспортида мослашувчан тарифлар жорий этилади. Бу – 16 феврал куни имзоланган “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорида кўзда тутилган.
Қарорга кўра:
- 1 соат ичида бир йўналишли йўловчи транспортидан бошқасига ўтиш сонидан келиб чиққан ҳолда имтиёзли ва бепул тарифлар қўлланади;
- йўналишли йўловчи транспортидан фойдаланишда, унинг туридан қатъи назар, кунлик, бир ойлик, уч ойлик, олти ойлик ва йиллик чекланган ва чекланмаган тариф режалари жорий этилади;
- йўлкира ҳақини тўлашда электрон тўлов тизимларидан фойдаланишни рағбатлантирувчи тарифлар белгиланади.
Тошкент шаҳар ҳокимлигига янги тарифларни ишлаб чиқиб, шаҳар кенгашидан ва жамоатчилик муҳокамасидан ўтказган ҳолда 2023 йил 1 апрелдан бошлаб амалиётга жорий этиш юклатилди. Бу тизим кейинчалик бошқа ҳудудларда ҳам жорий этилади.
Йўлкирани электрон тарзда тўлашга рағбатлантириш учун ҳудудларда нақд тўловлар бўйича тарифларни 30 фоизга ошириш режалаштирилган.
Бу қарорга асосан, шаҳарларда автобус мунтазам йўналишлари бўйича чекланган тарифлар асосида йўловчи ташиш фаолияти брутто-шартнома тизимига ўтказилади ва шунга кўра молиялаштирилади.
Брутто-шартнома моделида, ташувчи корхоналарга йўналишларнинг даромадлилигига қараб йўлкира ҳақини йиғиб топшириш бўйича кунлик мақсадли режа (“план”) қўйилмайди. Йўлкирадан тушум қанча бўлишидан қатъи назар, бу маблағ шаҳар бюджетидаги махсус ҳисобрақамга ўтказилади. Шаҳар маъмурияти ташувчи корхоналар билан босиб ўтилган йўл ва сифат мезонларига асосланиб ҳисоб-китоб қилади.
Бунда сифат кўрсаткичи – жадвал ва интервалларга риоя қилиниши ҳамда санитария шароитлари асосида ўлчанади.
Ташувчиларнинг йўналиш кўрсаткичлари бажарилишини мониторинг қилиш, бажарилган иш ҳажми ва сифатини аниқлаш ва баҳолаш, шунингдек, йўлкира тўланишини назорат қилиш учун ҳудудий транспорт бошқармалари қошида автоматлаштирилган диспетчерлик бошқаруви ва назорат тизими















