Туркияда 6 февралда содир бўлган даҳшатли зилзиладан омон қолганларни қутқариш ишлари давом этмоқда. Ер қимирлашидан 11 ва 12 кун ўтиб ҳам вайроналар орасидан тирик жонлар топилган.
Фото: Anadolu Agency
248 соат (10 кун 8 соат)дан сўнг...
Қаҳрамонмарашда зилзиладан 248 соат ўтиб 17 ёшли Алейна Ўлмез қутқарилди. Қутқарув операциясида иштирок этганларнинг бири Ҳожар Атлас қизни вайроналар орасидан олиб чиқиш жараёни узоқ ва машаққатли кечганини таъкидлаган.
Фото: Anadolu AgencyАлейнанинг тирик эканидан хабар топган яқинларининг ҳолати Фото: Anadolu Agency
“Аввал қўлларидан ушлаб кейин юқорига олиб чиқди. Аҳволи яхши эди, мулоқот қила оларди”, дея ҳикоя қилган Ҳожар Атлас.
Қаҳрамонмарашдаги шифохонага олиб борилган, Шунча кун оч-наҳор қолган қизнинг ҳолати шифокорларни ҳайратга солган.
“Бу – ақл бовар қилмайдиган воқеа. У 248 соатдан кейин олиб келинди. Биз унинг тана функциялари бузилмагани ва буйраклари фаолияти ёмонлашмаганига ҳайрон бўлдик.
Фото: Anadolu Agency
Унинг соғлиғи ҳар соатда яхшиланиб боряпти. Уни Анқарага жўнатамиз. Муҳими, ҳеч бир суяги синмаган, бус-бутун. Барча аъзолари яхши ҳолатда. Фақат зилзила вақтида бироз жароҳат олган. Асоратларнинг олдини олиш учун уни яхшироқ муҳитга юбормоқчимиз”, деган Қаҳрамонмарашдаги шифохона доктори, профессор Чингиз Дилбар.
Мавзуга оид
❝İyiyim teşekkür ederim❞
❝Hiçbir şey yoktu elimde, kendi kendime vakit geçirmeye çalıştım❞
Шундан сўнг Алейна тез ёрдам самолётида Анқарага етказилди. У Анқара университетининг Тиббиёт факультети хастахонасида малакали мутахассислар назоратида даволанишни давом эттирмоқда.
Фото: Anadolu Agency
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған зилзиладан 10 кун 8 соат ўтиб тирик топилган қиздан телефон орқали ҳол сўраган ва Истанбулдан Анқарага қайтиши ҳамоноқ уни кўришга боришини билдирган.
“Худойим дуоларимни рад этмади. Ярим соат олдин қизимнинг сумкаси топилганди. Сўнгра унинг ўзи вайроналар орасидан олиб чиқилди. Куёвим сержант эди. Яқиндагина Суриядан қайтиб келганди”, дейди аёлнинг отаси Жума Ёлчиноз.
“Беморимиз гапирди, исмини айтди. Қариндошларини сўраб-суриштирди. Барчалари соғ-омон эканини эшитгач эса кўнгли кўтарилди. Ҳушида, ҳозир аҳволи барқарор. Беморни чарчатиб қўймаслик учун керакли чораларни кўрдик. У жуда совуқ муҳитда бўлгани учун иситиш муолажасини бошладик. Беморни керакли миқдорда суюқлик билан таъминладик. Энди диализ муолажасини олади”, дея журналистларга маълумот берган қизни даволаётган шифокор.
Фото: Anadolu Agency
Anadolu агентлигига кўра, аёл эри ва икки қизи билан бирга вайроналар остида қолиб кетган. Ҳозирча аёлнинг оила аъзоларининг тақдири ҳақида маълумот йўқ.
“Экскаваторда жуда эҳтиёткорлик билан ишлаяпмиз. Ётоқхонадаги жиҳозни вайроналар орасидан тортиб олаётганимда бир киши қўлини кўтараётганини пайқаб қолдим. Дўстларимиз билан унга ёрдамга шошилдик”, дея ҳикоя қилади Аднан Эшин.
Болада ташқи жароҳатлар аниқланмаган. Биринчи текширувдан сўнг у ташқарига олиб чиқилган.
Фото: Anadolu Agency
Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Хўжа Мустафо Камол шифохонасида даволанаётган Усмоннинг ҳолидан хабар олган. Ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлу эса 14 яшар йигитчанинг ҳаётини сақлаб қолган қутқарувчилар билан учрашган.
261 соат (10 кун 21 соат)дан сўнг...
Фото: Anadolu Agency
Антакядаги хусусий клиника вайроналари орасидан 26 ёшдаги Маҳмуд Али Шокирўғли ҳамда 34 ёшдаги Мустафо Овчи олиб чиқилди.
Мустафо Овчига Ҳатойдаги дала шифохонасида биринчи ёрдам кўрсатилган. Шундан сўнг у тиббиёт ходимининг ёрдамида укаси билан телефонда гаплашган ва онаси соғ-саломат экани, барча оила аъзолари зилзиладан омон қолганидан хабар топган. Шундан сўнг у шифохонага олиб кетилган.
“Тирик қолишдан умидим йўқ эди. Шу боис тирик қолиш учун курашишга интилмадим ҳам. Чунки оилам ўлган деб ўйлагандим. Ҳозир қайта туғилгандекман”, дея таъкидлаган Мустафо журналистлар билан суҳбатда.
Фото: Anadolu Agency
Маълум бўлишича, тўлғоқ бошлангани учун Мустафо 5 феврал куни соат 23:50да ҳомиладор аёлини клиникага олиб келади. Аёл бу ерда қизи Алмилани дунёга келтиради. У зилзила вақтида ҳеч қандай зарар кўрмайди ва фарзандини олиб бинони тарк этади. Шифохона ошхонасига сув олиш учун кетган турмуш ўртоғи Мустафо эса вайроналар остида қолиб кетади.
Мустафо қутқарилгандан сўнг рафиқаси қизи билан уни кўришга келди.
Фото: Anadolu Agency
Мустафо билан биргаликда қутқарилган Маҳмуд Али эса отаси билан шифохонага борган. Зилзила бўлган вақтда отаси қочиб қутулишга муваффақ бўлади, ўғли эса ичкарида қолиб кетади.
“Зилзиладан кейин жуда қийин кунларни бошдан кечирдим. Аммо бир лаҳза бўлсин умидимни йўқотмадим. Мен ўғлим тирик қайтишини ҳис қилдим”, дейди Маҳмуд Бойроз.
Hatay'ın Antakya ilçesindeki binanın enkazından 26 yaşındaki Mehmet Ali Şakiroğlu ile 34 yaşındaki Mustafa Avcı, depremin 261. saatinde sağ çıkarıldı https://t.co/h7CP5aOpVOpic.twitter.com/UzNi6ZsusS
“Вайроналар орасидан келаётган овозни эшитиб ичкарига югурдик. Мен Маҳмуд Алини танирдим. У менга: “Оч эдим, овқат бердилар. Яна ухлаб қолдим. Уйғондим. Оч эдим, сен келдинг”, деб айтди. У алаҳсирадими ёки рост сўзладими, билмаймиз”, дейди қутқарув операциясига раҳбарлик қилган Бориш Пиребош.
Шифокорлар унинг аҳволи оғир экани, аммо Ҳоқоннинг ҳаётини сақлаб қолиш учун барча чоралар кўрилаётганини таъкидламоқда.
296 соат (12 кун 8 соат)дан сўнг...
Фото: Anadolu Agency
Антакядаги Қанотли турар жой мажмуаси вайроналари орасидан бирданига уч киши – эр-хотин ва уларнинг 12 яшар фарзанди зилзиладан 296 соат ўтиб қутқарилди.
Бошқа давлат фуқаролари экани айтилаётган Самир Муҳаммад Аккар ва рафиқаси Рагда шифохонага олиб кетилган. Кейинчалик икковлон вертолётда Адана шаҳридаги шифохонага кўчирилган.
Фото: Anadolu Agency
Гарчи вайроналар орасидан тирик олиб чиқилган бўлса-да, уларнинг 12 яшар ўғлининг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган. Зилзила оқибатида жуфтликнинг яна икки фарзанди (бир қиз ва бир ўғил) ҳалок бўлгани аниқланган.
Ушбу уч киши қирғизистонлик қутқарувчилар томонидан вайроналар орасидан олиб чиқилган.
Фото: Anadolu Agency
49 ва 45 ёшдаги эр-хотиннинг умумий аҳволи қониқарли, ҳаётий белгилари яхши экани айтилмоқда.
Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Хўжанинг айтишича, зилзила туфайли шифохонага ётқизилган беморлар 21859 нафарни ташкил этади. Бугунгача 23612 нафар беморга жавоб берилган. Вазир, шунингдек, 19 минг тиббиёт ходими (шундан 13 минг нафари шифокор) фалокат содир бўлган ҳудудларда стационар хизмат кўрсатаётганини таъкидлаган.