Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боррел: Хитой Россияга қурол етказиб берса, у қизил чизиқдан ўтган бўлади
Агар Хитой Россияга қурол етказиб беришни бошласа, у «муносабатларимизнинг қизил чизиғини» кесиб ўтади, деди Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел Брюсселда бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи ташқи ишлар кенгаши йиғилиши олдидан.
Боррелнинг сўзларига кўра, Пекин унга бундай бўлмаслиги тўғрисида ваъда берган.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг айтишича, Хитой Украинага қарши уруш учун Россияга қурол бериш имкониятини кўриб чиқмоқда. Тегишли баёнот билан Блинкен CBS телеканалида Face The Nation дастурида чиқиш қилди.
«Биз ҳозир бошдан кечираётган хавотир улар (Хитой расмийлари) ҳалокатли ёрдам кўрсатиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақидаги маълумотларга асосланади», — деди Блинкен. Бу ҳалокатли ёрдам айнан нимани ўз ичига олиши мумкинлиги ҳақида сўралганда, Америка дипломатияси раҳбари шундай жавоб берди: «Ҳаммаси - ўқ-дорилардан тортиб қуролларгача».
Бунгача Мюнхен хавфсизлик конференциясида Энтони Блинкен Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг ташқи ишлар комиссияси девонхонаси раҳбари, Сиёсий бюро аъзоси Ван Ини «Агар Хитой Россияга санкцияларни мунтазам равишда четлаб ўтишда ёрдам берса, бунинг оқибатлари бўлади», деб огоҳлантирган эди.
Мавзуга оид
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
17:52 / 10.07.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойдаги фожиали ҳодисалар юзасидан Си Жинпингга ҳамдардлик йўллади
17:31 / 10.07.2026
Хитой муваффақиятли ракета парвозидан кейин унинг бустерини қайтариб олди
11:50 / 10.07.2026