Спорт | 01:18 / 20.02.2023
28005
2 дақиқада ўқилади

ОЧЛ. «Насаф» 1/8 финалда «Аш Шабоб»га ютқазиб, турнирни тарк этди

Фото: Насаф

2022 йилги Осиё Чемпионлар Лигасида Ғарб минтақасида плей-офф баҳслари бошланди. 

Қатарда марказлаштирилган тарзда ўтаётган турнирнинг 1/8 финалида «Насаф» Саудия Арабистонининг етакчи клубларидан бири «Аш Шабоб»га имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашди.

Нимчоракфиналнинг яна бир беллашувида Қатарнинг икки жамоаси «Ад Дуҳайл»ва «Ар Райян» тўқнаш келди. Унда Эрнан Креспо шогирдлари пенальтилар сериясида устун келди.

ОЧЛ. 1/8 финал. 19 феврал
Аш Шабоб — Насаф 2:0
Голлар: Ал Қаҳтони (12), Банега (54).

Аш Шабоб — Ким, Ас Сагур, Аш Шарари, Ат Тамбакти, Ал Ҳарби, Ал Қаҳтони, Шараҳили, Банега, Гуанка, Баҳебри, Мина.
Насаф — Абдувоҳид Неъматов, Ғолиб Ғайбуллаев (Шуҳрат Муҳаммадиев, 65), Умар Эшмуродов, Жўрабек Маннонов (Шаҳзод Акрамов, 79), Алибек Давронов, Шерзод Насруллаев (Муҳаммаджон Раҳимов, 65), Ҳусниддин Алиқулов, Акмал Мозговой, Ойбек Бозоров (Суҳроб Нуруллоев, 79), Жавоҳир Сиддиқов (Нодирбек Мукаров, 79), Ҳусайн Норчаев.
Огоҳлантириш: Ат Тамбакти (7).

Ад Дуҳайл — Ар Райян 1:1
Пенальтилар серияси — 7:6
Голлар: Мунтари (107) — Нзонзи (120+3).

Мавзуга оид