Жаҳон | 08:08 / 22.02.2023
9751
2 дақиқада ўқилади

Зеленский: Фронт чизиғида ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ

21 февраль куни Украина президенти Володимир Зеленский Олий бош қўмондонлик штаби йиғилишида қўмондонларнинг ҳисоботларини эшитди. Бу ҳақда у кун охиридаги анъанавий видеомурожаатида маълум қилди. 

Фото: president.gov.ua

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Донецк ва Луҳанск вилоятлари ҳақидаги хабарлар алоҳида эътиборни тортган. 

«Биз у ерда душман ҳужумларини тўхтатиш учун ҳамма нарсани қиляпмиз – доимий шиддатли ҳужумлар, Россия у ерда катта йўқотишларга дучор бўлса-да, уларни тўхтатмаяпти», — деди у. 

У айниқса, Бахмут ва Лиман йўналишидаги жангларни шафқатсиз ва принципиал деб атади. «Барча босимларга қарамай, фронт чизиғи ўзгармаганлиги жуда муҳим», деди Зеленский.

Украина Қуролли кучлари Бахмутни керак бўлгунига қадар ҳимоя қилади, деганди Володимир Зеленский Италиянинг Corriere della Ser газетасига берган интервьюсида. 

«Биз учун уни ҳимоя қилиш муҳим, лекин бу керак бўлгунига қадар амалга оширилади», деди у. Бахмут қаршилик кўрсатаётган бир пайтда, Украина «навбатдаги қарши ҳужумга» тайёрланмоқда, дея тушунтирди давлат раҳбари. 

Зеленский, шунингдек, Кремль можарони чўзиш бўйича режаларига қарамай, Украина қисқа урушга ва унда ғалаба қозонишга тайёрланаётганини таъкидлади.

Мавзуга оид