Тожикистонда 4,5 магнитудали яна бир зилзила содир бўлди
Тожикистонда бир кун ичида бешинчи зилзила юз берди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
23 февраль куни Тошкент вақти билан соат 11:50 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 37,74 градус шимолий кенглик; 73,82 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=4,5. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 556 км жануби-шарқда.
Бундан олдин Тожикистонда юз берган зилзила Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудида сезилганди.
Тожикистонда 23 февраль куни Тошкент вақти билан соат 05:37 да содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг водий вилоятларида 4 баллгача, қолган вилоятларда 3 баллгача сезилди. Тожикистонда 4,5 ва 4,2 магнитудали яна 4 та афтершок қайд этилди.
Мавзуга оид
22:34 / 11.09.2024
Тожикистон муфтийси ҳужумга учради
21:41 / 10.09.2024
Тожикистон ўз фуқароларига Россияга сафар қилмасликни тавсия этди
15:52 / 09.09.2024
Марокашдаги зилзилага бир йил тўлди. Аҳоли ҳануз чодирларда яшаб, ҳукумат ваъда қилган ёрдамни кутмоқда
07:30 / 09.09.2024