Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонлик боксчи Баҳодир Жалоловга қарши рингга чиқмади
Унга қўлидан олган жароҳати халал берди.
Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича Strandja-2023 халқаро турнири ўтказилмоқда.
«Кичик мундиал» деб аталадиган турнирнинг чоракфиналида Қозоғистон миллий жамоаси етакчиси Қамшибек Қўнқабаев +92 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик асосий рақиби Баҳодир Жалоловга қарши жанг қилиши керак эди. Бироқ, қўлидан олган жароҳати туфайли рингга чиқмади.
«Қамшибек Қўнқабаев қўлидан олган жароҳати туфайли рингга чиқа олмади. Бундан ташқари, мураббийлар штаби фикрига кўра, оғир вазнли спортчида машғулотлар жараёнига тўлиқ киришиш учун жуда кам вақт бўлган. Қамшибек тузалиб, биринчи навбатда саломатлиги ҳақида қайғуриши керак. Уни олдинда Тошкентдаги жаҳон чемпионати ва Ҳанчжоудаги Осиё ўйинлари кутмоқда», дейилади хабарда.
Шу тариқа, Баҳодир Жалолов жангсиз турнир яримфиналига йўл олди. Унинг рақиби кейинроқ маълум бўлади.
Мавзуга оид
13:31 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирини қабул қилди
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
20:56 / 12.06.2026