Бугун, 25 феврал куни соат 11:00ларда Самарқанд шаҳрида жойлашган “Камалак” МЧЖга қарашли АГТКС (автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияси)да Nexia-3 машинасига газ қуйилаётганда унга ўрнатилган газбаллони портлаб кетди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Оқибатда «метан заправка» ишчиси жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, 2023 йил 24 феврал куни Қарши шаҳридаги автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасида газ олаётган Nexia-3 портлаб кетганди.

















