Германия Қозоғистондан нефть олишни бошлайди
Қозоғистон Европа Иттифоқининг нефть эмбаргосига тобе эмас. Осиё мамлакатидан нефть Шведтдаги нефтни қайта ишлаш заводига етказиб берилади, у урушдан олдин деярли фақат Россиядан "Дружба" қувури орқали таъминланган.
Узоқ давом этган музокаралардан сўнг Германия Қозоғистондан нефть олади. Бу, Reuters агентлигининг таъкидлашича, Россия нефть таъминотига эмбарго жорий қилинганидан бери биринчи марта содир бўлади. Қозоғистоннинг "КазТрансОйл" оператори ва Россиянинг "Транснефт" компанияси 27 февраль, душанба куни нефть Германияга "Дружба" қувури орқали етказиб берилишини тасдиқлади.
Қозоғистон Москванинг Украинага бўлган агрессиясига жавоб сифатида жорий қилинган Европа Иттифоқи нефть эмбаргосига бўйсунмайди. Бироқ, Осиё давлатидан нефть Россия орқали бир неча минг километрга ташилиши керак. Бунинг учун Москва транзит тўловини олади. Федерал иқтисодиёт вазирлиги етказиб бериш шартномалари мавжудлигини тасдиқлади. "Биз Россиянинг "Дружба" орқали транзитга нисбатан ўзини қандай тутаётганини кузатишимиз керак", деди матбуот котиби ва Москванинг ҳаракатларини, афсуски, олдиндан айтиш қийинлигини, чунки бу, масалан, 2022 йилда, Россия Европага газ етказиб беришни музлатиб қўйганида содир бўлганини таъкидлади.
Қозоғистондан нефть Шведтдаги (Мекленбург-Олд Померания) нефтни қайта ишлаш заводига етказиб берилади, у урушдан олдин деярли фақат Россиядан "Дружба" қувури орқали таъминланган. Эмбарго жорий этилгандан сўнг компания ўзи учун зарур бўлган хомашёнинг ярмига яқинини жаҳон бозорларидан Росток порти орқали олади. Кейинги ҳажмлар Полшанинг Гданск порти орқали келиши керак, аммо Полша томони ҳали ҳеч қандай аниқ мажбуриятларни олмаган.
Мавзуга оид
20:26 / 12.11.2024
Германия бундестагида муддатидан олдин ўтказиладиган сайловлар санаси маълум бўлди
07:50 / 12.11.2024
Германияда Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш ғоясини қўллаб-қувватлаш пасаймоқда
20:57 / 11.11.2024
Германия ТИВ раҳбари мудофаа харажатларини оширишга чақирди
13:26 / 11.11.2024