Украинада урушнинг 369-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- 27 февралга ўтар кечаси Киев ва Украинанинг қатор областларида россияликлар дронлари ҳужумлари кузатилди. Хмельницкийда бир киши ҳалок бўлиб, яна тўрт киши яраланган.
- Белгород, Брянск ва Курск областлари губернаторлари Украина билан чегара ҳудудидаги аҳоли яшаш манзиллари ўққа тутилгани ҳақида хабарлар беришган. Жабрланганлар йўқ.
- Иркутскдан бўлган сафарбар қилинганлар учинчи бор Путинга мурожаат қилиб, командирлар уларни ҳеч қандай тайёргарликсиз штурмга юбораётганидан шикоят қилишди. Улар шунингдек оғир яраланганлар ва ҳалок бўлганлар эвакуация қилинмаётгани, чунки қўмондонлик «техникани йўқотишдан қўрқаётгани»ни айтишган.
- WizzAir авиакомпанияси 14 мартдан эътиборан хавфсизлик нуқтайи назаридан Молдова билан авиақатновларни тўхтатади. Бу ҳақда мамлакат фуқаролик авиацияси бошқармаси хабар берди.
- АҚШ молия вазири Жанет Йеллен Киевга ташриф буюрди ва Украинага 1,25 миллиард доллар миқдоридаги иқтисодий ёрдам кўрсатилишини эълон қилди, бу олдинроқ анонс қилинган қарийб 10 миллиард долларлик ёрдам пакетининг бир қисми бўлади.
- Евроиттифоқ Беларусга қарши санкцияларни яна бир йилга узайтирди. Чеклов чоралари рўйхатга киритилган жисмоний шахсларнинг Евроиттифоқ ҳудудига киришини чеклаш ва уларнинг активларини музлатишни ўз ичига олади — ҳозирда рўйхатда 195 киши номи қайд этилган, улар орасида Александр Лукашенко ҳам бор..
Кун кадри. Киев осмонида дрон излаш
































