Эронда мактабларда оммавий заҳарланиш ҳолатларига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди
Теҳрондаги намойишчилар ўз фарзандларининг таълим муассасаларида хавфсизлигини таъминлашни талаб қилди.
Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида оммавий норозилик намойиши бўлиб ўтди. Аҳоли асосан, Эрондаги қизлар мактабларида содир бўлган заҳарланиш ҳолатларининг олди олинмаганига норозилик билдиришди.
Аввалроқ, камида 30 та мактабда юзлаб ўқувчи қизларнинг заҳарланиш ҳолатлари юз берган эди.
Намойиш иштирокчилари Эрон ҳукуматини қораловчи шиорлар айтишди, лекин хавфсизлик кучлари уларга қарши куч ишлатмади.
Қайд этилишича, 7 март куни эронлик ўқитувчилар Теҳрондаги парламент биноси, шунингдек, турли шаҳарлардаги таълим бўлимлари яқинида яна бир норозилик намойиши ташкил этишни режалаштирган.
Аввалроқ Эрон президенти Иброҳим Раисий Эроннинг «ташқи душманлари»ни мамлакат бўйлаб камида 30 та мактабда юзлаб ўқувчи қизларни заҳарлашда айблаган эди.
«Бугунги кунда мамлакат тараққиёти фонида душманларнинг провокациялари тез-тез учраб турибди. Бунинг энг сўнгги мисоли - мактабларда ишончсизлик муҳитини яратиш ва оилалар ўртасида ташвиш уруғини экишга уринишдир. Уларнинг мақсади ҳар қандай баҳона билан тўполон қўзғатиш ва тартибсизликларни бошлаб юбориш», деган эди Раисий.
1 март куни Эрон президенти ички ишлар, разведка ва соғлиқни сақлаш вазирига заҳарланиш ҳолатларини текширишни топширди. Ҳозирча текшириш натижалари эълон қилинмади.
Мавзуга оид
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
21:37 / 31.10.2024