Ўзбекистон | 17:11 / 05.03.2023
11257
1 дақиқада ўқилади

Самарқанддаги мактабда яроқсиз доскада дарс ўтилгани аниқланди

Булунғур туманидаги 13-мактабда болаларга таъмирталаб хонада яроқсиз доскада дарс ўтилди. Самарқанд ХТБ доска янгисига алмаштирилганини маълум қилган.

Фото: Telegram / Trolluz

Интернетда Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги мактабларнинг бирида болаларга синиқ доскада дарс ўтилаётгани акс этган сурат тарқалди. Вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум бўлишича, ҳолат туманнинг «Чўянтепа» МФЙ Мўғил қишлоғидаги 13-мактабда содир бўлган. 13-умумтаълим мактабининг 3 та биноси мавжуд бўлиб, 1- бино 1972 йилда қурилган (айни пайтда омборхона сифатида фойдаланади), 2- бино 2005 йилда ҳашар йўли билан (420 ўринли) қурилган, 3- бино эса 2018 йилда инвестиция дастури доирасида барпо этилган (420 ўринга эга 14 та ўқув хоналари мавжуд).

Мактаб 2021 йилда жорий таъмирдан чиққан бўлиб, ижтимоий тармоқларда сурати тарқалган доска дарз кетган сурати мактабнинг физика фани ўқитувчиси томонидан 3 март куни муаммони бартараф этиш мақсадида мактаб ўқитувчилари гуруҳига юборилган.

«Айни дамда мактабдаги яроқсиз доска янгисига алмаштирилган», дейилади хабарда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид