Украина ва БМТ раҳбарлари «ғалла битими»ни узайтирмоқчи
Украина президенти Володимир Зеленский БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашувдан сўнг 18 мартдан кейин «ғалла битими»ни узайтириш муҳимлиги ҳақида келишиб олди.
Иккала сиёсатчи ҳам келишувни «дунё учун муҳим» деб тан олди.
Битим БМТ, Туркия, Россия ва Украина ўртасидаги келишув бўлиб, 2022 йил июль ойида тузилган. Украина Россия билан 18 мартда тугайдиган битимни узайтириш бўйича ҳали тўғридан тўғри музокараларга киришгани йўқ.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш 8 мартга ўтар кечаси Киевга ташриф билан борди. Кенг кўламли уруш бошланганидан бери Киевга учинчи ташрифи чоғида БМТ раҳбари Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашди.
Украина дунёдаги энг йирик дон экспортчиларидан биридир. Тўлиқ миқёсли босқин бошланишидан олдин, Россия ва Украина дунёдаги дон экспортининг тўртдан бир қисмини таъминлаган. Ўтган йилнинг апрель ойидан бошлаб Европа Иттифоқи Украина ғалласини қуруқлик, темирйўл ва дарёлар орқали «бирдамлик йўллари» билан экспорт қилишга кўмаклашмоқда.
Мавзуга оид
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53 / 13.11.2024
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
14:54 / 13.11.2024