Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондон: Россия ракеталар етишмовчилиги туфайли ҳужумлар орасидаги танаффусни оширди
Фото: MAGO
Британия ҳарбий разведкаси маълумотларига кўра, Россиянинг Украинага ракета зарбалари ўртасидаги вақт бўйича танаффус ракеталар йўқлиги сабабли узайган.
Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Twitter’да эълон қилган кунлик хулосага кўра, Россия 9 март куни Украинанинг муҳим инфратузилмасига камида 80 та узоқ масофали ракета зарбаларини берган.
Разведка маълумотларига кўра, ҳужум қанотли ракеталар, «ер-ер» синфидаги ракеталар, Эроннинг камикадзе дронлари ва ҳаводан учириладиган жуда кўп сонли гипертовушли баллистик ракеталарни ўз ичига олган.
Бу 16 февралдан бери Россия ракета зарбаларининг биринчи йирик тўлқини бўлди ва эҳтимол ўтган йилнинг декабридан бери энг йирик ҳужумлардан бирига айланди, дейилади ҳисоботда.
«Зарбалар тўлқинлари орасидаги интервал ортиб бориши мумкин, чунки Россия Украина ҳаво мудофаасини ишончли тарзда енгиб ўтиш учун етарлича кучли зарба беришдан олдин янги, тўғридан тўғри саноатда ишлаб чиқарилган ракеталарнинг муҳим массасини яратиши керак», деб ёзади британиялик ҳарбийлар.
Мавзуга оид
07:59 / 27.01.2026
Замонавий урушдаги янги омил: 10 та энг қудратли ракета
15:42 / 14.01.2026
Эрон Россияга қарийб 3 млрд долларлик ракеталар сотган
07:24 / 12.01.2026
Космос-2026: янги ракеталар, Ойга парвозлар ва улкан режалар
11:34 / 29.12.2025