18:43 / 10.03.2023
4254

Ўзбекистон ва Япония ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйиляпти

Фото: KUN.UZ

2023 йилнинг 13 апрелидан бошлаб Uzbekistan Airways Ўзбекистон ва Япония ўртасида мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди

Авиакомпания хабарига кўра, кунчиқар мамлакатга тўғридан тўғри парвозлар ҳар ҳафта пайшанба кунлари амалга оширилади.

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий www.uzairways.com сайти, шунингдек, UzAirways мобил иловаси, Uzbekistan Airways Sales орқали ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкинлиги айтилган.

Ўзбекистон 2021 йил май ойи бошида Японияга парвозларни вақтинча тўхтатганди. Ўшанда бу коронавируснинг тарқалиши билан боғлиқ экани айтилган.

Ўзбекистон ва Япония ўртасида парвозларни қисман тиклаш 2022 йил баҳор-ёзги навигация даврида амалга оширилди. Шу билан бирга, мамлакатлардаги эпидемиологик вазият барқарорлашгандан кейингина мунтазам парвозларни тиклаш мўлжалланган эди.

2015 йилдан 2019 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон ва Япония ўртасида 500дан ортиқ рейслар амалга оширилган ҳамда ушбу даврда ўз манзилига етказилган йўловчилар сони 72 минг кишидан ошган. 2020 йилда мамлакатлар ўртасида мунтазам авиақатнов пандемия сабабли тўхтатилди.

Top