Бугун, 10 март куни соат 10:00дан 17:00га қадар қатор ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Яшнобод тумани:
- 2-Толариқ ва Бунёдкор кўчаларида газ босими пасаяди;
- Фарғона ва ЎзБУМ кўчаларидаги 6 та кўп қаватли уйлардаги 160 та;
- Фарғона йўли кўчасидаги 20 та;
- ЎзБУМ кўчаси 4 та кўп қаватли уйлардаги жами 100 та;
- “Ассалом соҳил” мавзесидаги 4 та кўп қаватли уйлардаги жами 620 та;
- “Обод макон” МФЙдаги 21 та кўп қаватли уйлардаги 1 100 та;
- “А.Яссавий”, “Бойсун”, “Маърифат”, “Ширинобод” МФЙ ҳудудидаги 3 минг 500 та аҳоли;
- Боку кўчасида шиша цехи, “Жўрабек” МФЙ ҳудудидаги иссиқхоналарда.
Миробод тумани:
- “Файзобод” ва “Оқ уй” МФЙдаги жами 1 минг 300 та уй хўжаликларида;
- юқорида кўрсатилган МФЙ ҳудудидаги 56 та маиший хизмат кўрсатиш объектлари;
- “Файзиобод” МФЙ ҳудудидаги музқаймоқ цехи, қоғоз ишлаб чиқариш цехи, “Гофра продакшн”, “Рута” оилавий корхонаси;
- Файзиобод ЙПХ биноси, Марҳабо меҳмонхонаси;
- Маиший хизмат кўрсатиш 2 та, темирйўл омборхонаси, Божхона омборхонаси;
- “Оқ уй” МФЙ, Отчопар кўчасидаги газ қуйиш шохобчаси — АГТКС, 2 та новвойхона,
- “Қўйлиқ Ота” МФЙдаги жами 300 та уй хўжаликларида ҳамда 10 та улгуржи истеъмолчиларда.
Бектемир тумани:
- “Нурафшон” МФЙдаги жами 70 та уй хўжаликларида.
Учтепа тумани:
- “Фозилтепа” МФЙдаги жами 220 та уй хўжаликларида ҳамда ҳудуддаги 18 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
















