Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва БАА президентлари ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 11 март куни Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди.
Фото: president.gov.ua
Давлат раҳбари БАА президентини таваллуд куни билан табриклаб, унга мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, фаолиятида катта муваффақиятлар, ушбу мамлакат халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Суҳбатда кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, савдо, инвестициялар, инновация ва юксак технологиялар, “яшил” энергетика, қишлоқ хўжалиги, логистика ва транспорт соҳаларидаги алоқаларни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Кейинги йилларда Ўзбекистон-БАА муносабатларида жадал ривожланиш кузатилаётгани мамнуният билан қайд этилди. Ўтган йили ўзаро савдо ҳажми икки баробарга кўпайди. Ўзбекистонда 240 та қўшма корхона фаолият юритмоқда, лойиҳалар портфели 3 миллиард доллардан ошди.
Нефть-кимё, озиқ-овқат саноати, инфратузилмани ривожлантириш соҳаларида, тоғ-кон ва металлургия тармоқларида янги кооперация лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда молиявий-техник ҳамкорлик ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини кенгайтиришдан икки мамлакат ҳам манфаатдор экани таъкидланди.
Мавзуга оид
13:58
Эрон уруши: БАА ва Саудия ўртасидаги яширин зиддиятлар юзага чиқди
17:12 / 04.05.2026
«БААнинг мустақиллик декларацияси» – Амирликлар OPEC'дан чиқишига фақат уруш сабаб эмас
19:38 / 02.05.2026
БАА ҳаво ҳудудини тўлиқ очганини эълон қилди
19:38 / 28.04.2026